Вобкент туманидаги соғломлаштириш оромгоҳларига болалар етиб келишидан аввал “Порлоқ келажак” дам олиш масканида семинар ташкил этилиб, болаларнинг ҳордиқ чиқаришига масъул бўлган идора ва ташкилотлар вакиллари оромгоҳларнинг дам олувчиларни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида суҳбатлашди.
Мазкур семинарда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, унда оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт тадбирларини ташкил этиш масалалари тўғрисида сўз юритилди.
Шундан сўнг, «Нефтчи» болалар соғломлаштириш оромгоҳига дам олувчиларнинг дастлабки гуруҳлари қабул қилинди. Мактаб ўқувчилари орасида вилоятдаги Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳам бор эди.
Ўғил ва қизлар учун оромгоҳдаги ҳордиқ янги ўқув йили учун куч тўплаш ва дам олишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Бу ерда болалар учун кўплаб қизиқарли мусобақалар, спорт ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бундан хабар топган ёшларнинг қувончи cheksiz...