Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари, шунингдек, Маттиев ва Беҳбутовлар оиласи фарзандларининг Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат мазкур даргоҳдаги музейдан бошланди ва болажонлар йўл-йўлакай бобокалонимиз ҳақидаги тарихий воқеаларни тинглаб боришди.
Маълумот учун: Бухоро шаҳридан 12 км узоқликда жойлашган Нақшбанд мақбараси мусулмонларнинг энг муҳим зиёратгоҳларидан бири сифатида эъзозланади. Бу ерга бутун дунёдан зиёратчилар ташриф буюришади. Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиш Макка ва Мадинани зиёрат қилишга тенглаштирилган