Ёзги таътил бошланиши билан ота-оналар ўйга толишади: болаларни нима билан банд қилиш ҳамда қай тарзда назоратда ушлаш керак, улар ишда бўлганларида фарзандлари нима билан машғул бўлишади?
Бу вазиятларда мактаб ҳудудида ташкил этилган оромгоҳлар ажойиб ечимдир. Хусусан,Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйи фарзандлари 32-сонли мактаб-интернат ҳудудида ташкил этилган «Меҳригиё» номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига қатнай бошлади. Бу ерда ўғил-қизлар ёзги таътилни мароқли ва фойдали ўтказишмоқда:турли экскурциялар, спорт ва маданий-маърифий тадбирлар шулар жумласидандир.
Болалар тажрибали педагог-тарбиячилар назорати остида дам олишмоқда. Ота-оналар ҳам улардан хотиржам.