А. Хлебушкина номидаги 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари ёзги таътилнинг биринчи кунларидаги воқеалар билан ўртоқлашди. Июнь ойининг биринчи кунларидан бирида болаларни тошкентлик оила меҳмонга таклиф қилди. Оила, меҳмонларни байрам дастурхони атрофида самимий суҳбат ва совғалар билан кутиб олди. Шу тариқа, мезбонлар болаларни ўтган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклашди.
Эртаси куни эса болалар "Oasis" аквапаркида ажойиб вақт ўтказишди. Ўғил-қизлар етарлича сузишди, завқланишди, жўшқин мусиқа остида рақсга тушишди. "Orient Finans" банки болаларнинг аквапаркда дам олишига ҳомийлик қилди.