Бухорода Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа давлат органлари психологлари, жумладан, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш инспекторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда замонавий психологияда қўлланиладиган усуллар, вояга етмаган ёшларнинг хатти-ҳаракатларидаги оғишлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, психокоррекцион ишларни олиб бориш имконини берувчи механизм ва воситалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тажрибали мутахассисларнинг стрессли вазиятларни бошдан кечирган, зўравонлик, психологик босимга учраган, руҳий тушкунлик ҳолатида бўлган фуқаролар билан ишлаш бўйича маърузалари слайдлар орқали намойиш этилди.
Шундан сонг, иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалари тингланиб, о
заро тажриба алмашилди.
Ишончимиз комилки, бу каби психологик ҳамкорлик келгусида муаммоли вазиятларни ҳал этишда ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.