Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари А. Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театрига ташриф буюрди. Саёҳат давомида "Меҳрибонларим" номли спектакль ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлмиш театр барчага дўстлик, меҳр-оқибат, саховат ва маънавий поклик сабоқларини берди. Театр нафақат маданий ўйин-кулги учун мўлжалланган, балки саҳнадаги қаҳрамонларнинг "ҳаётини" томоша қилиб, инсон жамият ҳақиқатлари ва тажрибаларини чуқур англай олади.