Тарбия ва маънавият маскани бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши ва ўзига тўғри сабоқ олиши мумкин
Шу аснода Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги маданият саройида Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари учун вилоят мусиқали драма театри томонидан инсоний фазилатларни, меҳр-муҳаббат ва садоқат туйғуларини ўзида мужассам этган "Сеҳрли либос" номли спектакл намойиш этилди.
Оилани мустаҳкамлаш, унинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фарзандларни тўғри тарбиялаш каби муҳим масалалар ўрин олган мазкур саҳна кўринишлари ташриф буюрган болажонлар ва уларнинг ота-оналари қалбида катта таассурот қолдирди.