Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маънавий хордиқ чиқаришларига имконият яратиб бериш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрига саёҳат ташкил этилди. Театрнинг маҳоратли актёр ва актрисалари томонидан саҳналаштирилган "Оловиддиннинг сеҳрли чироғи" деб номланган саҳна кўринишлари ва воқелар ривожининг шиддат билан ўзгариши барчага бирдек манзур бўлди.
Шу билан бир қаторда, спектакль давомида жонли ижрода куйланган қўшиқлар санъатсевар ёшларга хушкайфлик улашди.
Мазкур спектакль ўзининг тарбиявий аҳамиятга бойлиги билан тарбияланувчиларда катта таассуротлар қолдирди.