Ҳар йили 21-27-март кунлари Бутунжаҳон театр кунига бағишлаб ўтказиладиган "Театр томошалари ҳафталиги" доирасида Оилавий болалар уйи фарзандлари, шунингдек, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари иштирок этмоқда.
Ҳафта давомида болажонлар эътиборига Бухоро вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган томошалар кетма-кетлиги намойиш этилиб, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирларнинг ташкил этилиши ёш қалбларда меҳр, ғамхўрлик туйғуларини шакллантиришга, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кенг замин яратмоқда.