Термиз шаҳридаги Санъат саройида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан, Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! шиори остида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ҳамда Оилавий болалар уйи фарзандлари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган "Зўраки табиб" номли спектакль намойиш этилди. Камедия жанридаги мазкур саҳна асари қизғин воқеликларга бой бўлганлиги билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.