Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Оилавий болалар уйлари ва ҳарбий хизматчилар фарзандларининг мавсумий таътил кунларини мароқли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги Мусиқали драма театрига саёҳат ташкил қилинди.
Шу билан бир қаторда, барча тадбир иштирокчилари учун Примқулов Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойиш этилди.
Эътироф этиш жоизки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг шонли тарихи, шоҳ ва шоир сифатидаги фаолияти, Ҳиндистондаги амалга оширган бунёдкорлик ишлари, қолаверса ўз юртига бўлган муҳаббати ва соғинчини ифода этувчи саҳналари актёрлар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Бир сўз билан айтганда намойишлар болажонларда унутилмас таассурот қолдирди.