Айни вақтда "Гулбаҳор" оромгоҳида дам олаётган 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларини саҳна кўринишлари шу қадар завқлантирдики, улар тажрибаларини давом эттиришга қарор қилишди. Бу сафар улар ўзбек халқ эртаги "Зумрад ва Қиммат" асари асосида спектакль саҳналаштиришди. Шуниси эътиборга лойиқки, эртакдаги сюжет асос қилиб олинди, аммо воқеалар болалар томонида ҳозирги даврга мослаштирилди. Натижада спектакль жуда жонли, қизиқарли ва долзарб бўлиб чиқди. Қаҳрамонларнинг либослари ва нутқи ўзгарди, аммо эртакнинг мазмун моҳияти сақланиб қолинди. Болалар ўз талқинлари орқали катталарга ҳурмат, меҳр-мурувват, маданият ва таълим каби туйғулар муҳим қадриятларимиздан эканлигини томошабинларга яна бир бор эслатди.