Пойтахтимиздаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ва тарбиячилари хушхабар билан бўлишди: улар билан бирга вояга етган икки нафар йигит Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” Тошкент ҳарбий академик лицейини муваффақиятли тамомлади.
Лицейда битирув байрами бўлиб ўтган куни болалар ва ўқитувчилар битирувчиларнинг яқинлари ва дўстлари орасида маросимни кузатар эканлар, ҳаяжон ва ифтихор туйғуларини ҳис қилишди. Ибрагимов Акбарбек ва Фарҳодов Шаҳзод диплом олиш учун саф майдони марказига шаҳдам қадам билан кириб келишганида болаларнинг юраклари ҳаяжондан тез-тез урганини табассум билан айтиб беришди. Айнан шу лаҳзада кўпчилик тарбияланувчиларда “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истаги пайдо бўлди ва маросимдан сўнг, улар Шаҳзод ва Акбардан ушбу масканга ўқишга кириш имтиҳонларига қандай тайёргарлик кўрганликлари ҳақида сўрашди. Шундан сўнг, ушбу лаҳзаларни фотосуратлар орқали тарихга муҳрлаб, бизлар билан бўлишдилар.