Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида сайёр қабулхона ўтказилиб, унда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан бир қаторда, коммунал хизматлари бўйича ташриф буюрган ишчи гуруҳлар томонидан хизматлар кўрсатилди. Эътиборлиси, қабул анъанавий шаклда ташкил этилмаган:китоблар, қўл меҳнати асосида яратилган санъат асарлари, имконияти чекланган фуқароларнинг маҳсулотлар ярмаркаси, шунингдек, бўш иш ўринлар ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди. Сайёр қабулга ташриф буюрганларнинг бир қисми шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари раҳбарлари билан муаммоларни муҳокама қилган бўлса, яна бир қисми болалар билан биргаликда энг сўнгги китоб маҳсулотлари билан танишиш, танловларни томоша қилиш имкониятига эга бўлди.
"Билимлар жанги" викторинасида ёшлар Ҳуқуқшунослик коллежи ва Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан ўзаро беллашдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳам она юрт гўзаллиги акс эттирилган суръатларини томошабинлар эътиборига тақдим этди ва саёҳат китоблари ва ўқув адабиётларини харид қилишди.