Элъвина Коваленко хусусий болалар боғчасида болалар учун биринчи рус тили дарсини шу тарзда бошлади. Элъвина аслида ким?
Эсингиздами? яқинда пойтахтимиздаги 22-сонли "Меҳрибонлик"уйи тарбияланувчиларини қабул қилаётган Фарғоналик Жумаевлар оиласи ҳақида суҳбатлашгандик.
Шундай қилиб, Элъвина - ота-онаси бўлишини орзу қиладиган беш тарбияланувчилардан бири.
Бўш ўтириш, одамларга фойда келтирмаслик Элъвинанинг ёмон кўрган одатларидан. У доим Шоҳида Пўлатовнага овқат пишириш, идиш ювиш, тозалашда ёрдам беради, лекин буларнинг барчаси меҳнатсевар қиз учун етарли эмас. Маҳалладаги қўшнилар билан суҳбатлашиб, бу ерда рус тилини биладиганлар камлигини ва уни ўрганишни истаганлар кўплигини пайқаган Элъвина маҳаллий болаларга рус тилини ўргатишни ўз зиммасига олди. Элъвинанинг таклифини дарҳол хусусий болалар боғчаси маъмурияти ва болажонларнинг ота-оналари маъқуллашди.
Улар биринчи машғулотнинг фотосуратларини дўстлари ва биз билан бўлишишди.