Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
Бугун Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг уларнинг оила аъзолари ҳамда Термиз шаҳридаги оилавий болалар тарбияланувчилари Сурхондарё вилояти Мусиқали драма театрига ташриф буюришди.
Томошабинлар учун ҳавола этилган саҳна кўриниши оилани мустаҳкамлаш, унинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фарзандларни тўғри тарбиялаш каби муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, барчада катта таассурот қолдирди.