Катта ёшдагилар болалигида дўстлари билан тортишиб қолганида қандай ярашганлигини хотирлар экан, беихтиёр юзларига табассум югуради : улар бир-бирлари билан энг кичик бармоқларини бирлаштириб, сеҳрли бўлган иборани айтишлари керак эди: "Тинчлик ўрнатамиз, ярашамиз ва бошқа уришмаймиз, агар кимдир яна уришса, мен уни тишлайман".
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари Беҳбутов, Ўринов, Маттиев ва Саидовлар оиласи фарзандларига низоларни қандай бартараф қилиш мумкинлиги тўғрисида сўзлаб берди. Кун давомида тажрибали психологлар болалар билан биргаликда содир бўлган вазиятларни таҳлил қилишди. Болажонларнинг ота-оналари ҳам бу каби тадбирлардан жуда мамнун: дилдан кечган суҳбатлар ўз натижасини кўрсатмоқда - болалар дўстлик алоқаларини қандай мустаҳкамлаш кераклигини ўзлаштириб олишди.