Дунёдаги энг бебаҳо неъмат тинчлик, инсон ҳаёти ва болалар бахтидир. Шунинг учун ҳам иккинчи Жаҳон уруши даврида тинчлик учун, давлатимизнинг мустақил бўлиши учун курашган қаҳрамонларни эслаш ва ҳурмат қилиш жуда муҳимдир. Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси вакиллари ташриф давомида бухоролик оилалар фарзандларига уруш қаҳрамонлари, уларнинг жасорати ҳамда матонати ҳақида сўзлаб беришди.
Тадбир давомда ёш авлод ҳам қўшиқлар куйлашиб,Ватан, тинчлик ва дўстлик ҳақида ифодали шеърлар ўқишди.
Шу билан бир қаторда, ҳарбий хизматчилар томонидан "шон-шараф ленталари"ни тарқатиш акцияси ўтказилди.