Давлатимиз раҳбарининг "Ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11 синф ўқувчиларини касб ҳунарга ўргатиш ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўтказилган ушбу танлов "Оила, маҳалла, мактаб" ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда 7-11 синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Синфлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантирган ушбу танловда 15 та қозонда ош пиширилди ва ҳар бир қозондаги ошлар ҳакамлар томонидан баҳоланди.
Танловда ғолиб бўлган синфлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.