"Ёшлар ойлиги" дастури доирасида оммавий равишда кенг қамровли кўнгилочар ва ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки руҳ билан давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 12 июнь куни Бўстонлиқ туманида жойлашган "Нур" оромгоҳида ҳам ушбу тадбир алоҳида қувонч билан ташкиллаштирилди.
Мазкур оромгоҳда дам олаётган 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Адолат социал демократик партияси раиси Махмудова Робахон Анваровна ва Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Т.Умаровлар болалар учун концерт дастури, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлари ҳамда тарбияланувчилар иштирокида турли хил уйинлар уюштирилди. Тадбир сўнгида меҳмонлар меҳрибонлик уйи тарбиячилари ва бошқа болаларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширди.