Миллий гвардия сафларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига беғубор болалик онларини тақдим этиш ҳамда уларнинг таътил кунларини янада мазмунли ўтказиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан бир-биридан қизиқарли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган футбол мусобақасида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Болажонларга омад тилаймиз!