Мудофаага кўмаклашувчи "ВАТАНПАРВАР" ташкилоти мутахассис ўқитувчилари билан Фарғона вилоятида ташкил этилган "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчиларига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича машғулотлар ташкиллаштирилди. Машғулотда пиёда ва ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракатидаги мажбуриятлари, ундаги содир этилиши мумкин бўлган ҳодисалар, йўл белгилари ва уларга риоя этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Машғулот сўнгида тарбияланувчиларга пиёдалар ва ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари бўйича видеороликлар намойиш этилди. Тарбияланувчилар ўзлари қизиктирган саволларга жавоб олишди.