Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси профессори Г.Хрульнова томонидан жорий йилнинг 28 январь куни Жиззах шаҳар 29-Меҳрибонлик уйи, Оилавий болалар уйи тарбиячилари иштирокида “Боланинг тутинган оила муҳитига тайёргарлиги” мавзусида тренинг ташкил этилди. Тренинг давомида боланинг нотаниш муҳитга мослашиш жараёнини тезлаштириш, янги оилада тарбияланувчини қабул қилиш муаммоси - болани оилага қабул қилиш масалаларини саҳналаштирилган ўйинлар орқали "Боланинг ҳаёт тарихи китоби" методи қўлланилди. Тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Машғулот кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.