Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

УЧТА БАХТЛИ ҲИКОЯ

22.11.2021 2000

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 30 йиллиги ва 20 ноябрь - Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунида мамлакатимизнинг учта вилоятида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан 26 нафари ўз оиласига эга бўлди.

Қолаверса, биргина Қорақалпоғистоннинг ўзида учта оиланинг ота-она меҳридан маҳрум бўлган болаларни вояга етказиш, уларга меҳр-муҳаббат улашиш орзулари амалга ошди.

Бахтли оилалардан бири Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Даулетназаров Женис оиласи бўлиб, рафиқаси Гоззал билан биргаликда тўрт ўғил ва икки қизни ўз қарамоғига олишди. Шу муносабат билан сержант хизмат кўрсатадиган бўлинма раҳбарияти, сафдошлари ва қўшнилари томонидан байрам уюштирилиб, унга давлат ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилди.

Шунингдек, Хўжайли туманида бирин-кетин иккита оилавий болалар уйлари очилди. Давлат байроғи қабул қилинган  кунда Даулетмуратовлар оиласига беш нафар– бир ўғил ва тўртта қиз янги оила аъзолари сифатида қабул қилинди.

Муяссар Турсунова оиласи томонидан ҳам беш нафар фарзанд тантанали равишда кутиб олинди. Қаҳрамонимиз кўп йиллар давомида ёпиқ турдаги болалар муассасасида ишлаб келади ва у болалар байрамларни оила даврасида нишонлашни, ўз тажрибаларини ота-оналари билан ўртоқлашишни орзу қилишларини жуда яхши билади.

Болаларни тарбиялаш ҳамда уларни ўз яқинлари билан биргаликда вояга етказишни азалдан орзу қилиб келган  Муяссар ва унинг бошқа вилоятлардаги ҳамкасблари - бухоролик Х.Ҳамидова ва хивалик Л.Оллабергеновалар беш нафардан тарбияланувчиларни ўз бағрига олишди.

Юртбошимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими туфайли ана шу инсонлар қаторида юзлаб ўзбек оилаларининг орзуси ушалди.

Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари ўз оиласига эга бўлганлиги туфайли ота-оналари билан биргаликда мевали дарахт кўчатлари ўтқазгани рамзий маънога эгадир. Бу бўлса, болаларнинг янги оилада илдиз отиши, кечаги “меҳрибонлик уйлари”дан ўз оиласида меҳр ва ғамхўрликдан суғорилган ана шу дарахтлар каби ўсиб, гуллаб-яшнашини англатади.