Юртимизда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда уларни замонавий касб турларига ўргатиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи Очиловлар фарзанди Лобар Райимова ҳам ўзининг тил ўрганишга бўлган қизиқиши ва интилиши билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда.
Гап шундаки, эндиликда Лобар тил бўйича эгаллаган билимларини амалиётга татбиқ этиб,таржимонлик фаолиятини йўлга қўймоқда ва чет эллик саёҳатчиларга ўлкамиз тарихи тўғрисида маълумотлар бериш орқали ўз билимини янада бойитмоқда. Бу борада албатта, унга устозлари ва ота-онаси яқиндан кўмак бериб келмоқда.
"Мен нафақат инглиз тили балки, бошқа давлат тилларини ҳам ўрганиб албатта, таржимон бўламан", дейди Лобар.