Фарғона вилоятида истиқомад қилаётган Каримқуловлар, Аминовлар, Комиловлар ҳамда Эргашевлар оилаларининг фарзандлари мактабдан бўш вақтларида ота-оналари билан биргаликда уй юмушларини бажаришмоқда. Халқимизда бир гап бор "Қиз бор уйда, озодалик, покизалик бор" деб, қайси бир оилага кирманг қизалоқлар уй супураётган, гуллар парваришлаётган, яна бирлари эса ота-онлари билан пазандачилик, чеварчилик ишларида кўмаклашаётган бўлишади. Ёш бўлишига қарамасдан оналари сабоғини олган қизларимиз миллий таомимиз бўлган ошни ҳам ўзлари мустақил тайёрлашмоқда. Бу каби интилувчан, пазанда, шижоатли қизлар келажакда ўзбек хонадонининг ҳақиқий бекалари бўлиб етишади деган умиддамиз.