Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни ватанпарвар этиб тарбиялашга қаратилган ишлар тизимли амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ҳарбий прокурори, ФВВ ходимлари томонидан Қувасой шаҳрида жойлашган "Камалак" ва "Фазогир" болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрилиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбийлашга, вақтларини мазмунли ташкиллаштиришга қаратилган Ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Унда ёшларни қизиқтирган ҳарбий қурол-аслаҳалар ва махсус кийимлар кўргазмаси намойиш этилиб, улардан амалда фойдаланиш кўрсатиб берилди. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бир неча амалий чиқишлари дам олувчиларни янада кўтаринки кайфиятда бўлишларини таъминлади.