Янги Наманган туманидаги 26-сонли Меҳрибонлик уйининг фаолиятини тугатиб, унинг негизида аниқ ва табиий математика-физика фанларга ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатини ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимининг қарори имзоланди.
Қарорга кўра, 26-сонли Меҳрибонлик уйининг балансидаги бино ва иншоотлар, эгаллаб турган ер майдони, асосий воситалари, товар моддий бойликлар, мебель ва ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт инвентарлари, ўқув адабиётлари янги ташкил этилаётган ДИМИ тасарруфига бепул ўтказилади.
Меҳрибонлик уйининг балансидаги “Меҳржон” дам олиш оромгоҳини вилоят халқ таълими бошқармаси балансига қабул қилиб олинади ва келгусида оромгоҳда вилоятдаги иқтидорли ўқувчиларни ёзги таътил даврини ўтказиш учун 4 навбатлилик асосида бепул дам олишларини ташкил этилади.
Манба: Наманганим Бугун