Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритади;
Васийлик ёки ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат), фарзандликка бериш, оилавий болалар уйини ташкил этиш ҳамда унга болани жойлаштириш ишларини амалга оширади;
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар-жойга муҳтож сифатида рўйхатга қўяди;
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни мулкий ҳуқуқини таъминлайди: нотариал ҳаракатларда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мерос ҳуқуқини ҳимоя қилади;
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга "Меҳр дафтари" жамғармасидан моддий ёрдам ажратилишида ёрдам беради ва қонун билан ўрнатилган бошқа вазифаларни бажаради.