“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

23.12.2022 1726

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 5-17 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашга ўз истагини билдирган фуқаролар Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курсларида ўқитилди.
Мазкур "Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари" ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштириш ҳамда оилавий болалар уйларини ижтимоий, психологик ҳамда педагогик кузатиб бориш учун зарур имкон яратади. Чунки мазкур курслар ёрдамида тутинган ота-оналар малакали мутахассис, ижтимоий соҳа мутахассислари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиб, болани оилага қабул қилиш жараёнидан тортиб, то оила аъзоларининг ҳамда оиланинг янги аъзосининг бир-бирларига, янги муносабатларга, янги ижтимоий ҳаётга мослашиб, оилада руҳий соғлом муҳитни яратиш каби масалаларда ўз билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш имкониятига эга бўладилар. Хусусан, ўқув курсини ўқитишдан кўзланган мақсад – етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлашда тутинган ота-оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш бўйича тутинган ота-оналарнинг касбий билимлари, қобилиятлари ва кўникмаларини ошириш; оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга оид назарий билим, кўникма ҳамда амалий тажриба, малакаларини оширишга мўлжалланган.
Ўқув курси машғулотларини бошлашдан аввал фуқароларнинг эмоционал руҳий барқарорлик даражаларини аниқлашга қаратилган психологик ташҳислаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ташҳислаш ишларидан муваффақиятли натижага эга бўлган фуқаролар ўқув курсида ўқиш имкониятини қўлга киритдилар.
Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув дастури Оилавий болалар уйи фаолияти ва оилага олинаётган боланинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда 72 соатга мўлжаллаб ишлаб чиқилди. Дастур 6 та бўлим, 18 мавзудан иборат бўлиб, унда ташкилий масалалар, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий, психологик, тиббий жиҳатдан ўрганиш масалалари, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, ижтимоий-психологик, педагогик кўмаклашиш, тутинган ота-оналарнинг компетенциялари, оилани бошқариш ва унинг молиявий таъминоти масалалари қамраб олинган. ПҚ-345-сонли Қарорининг 3-бандида тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш жараёнига малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш вазифалари белгиланган. Ушбу вазифани ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакиллари, Болалар ҳимояси дастури бошлиғи Антония Людеке билан учрашув тафсилотлари ва бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий ва халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, болани оиладаги ижтимоий мослашув босқичлари, болаларга нисбатан зўравонлик ва зарар етказиш хатарларини олдини олиш йўллари масалаларига бағишланган дарс машғулотининг видеодарслари намойиш этилди.
Ушбу ўқув курси сўнггида ўзлаштирилган билимларни сарҳисоб қилиш мақсадида ушбу тингловчилардан якуний имтиҳонлар олинди. Имтиҳонлар 2 босқичда амалга оширилди. 1 босқичда тутинган ота-оналар ўқув курси давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилган ўқув дарслари асосида шакллантирилган тест топширдилар. Ушбу тестларни муваффақиятли топширганларидан сўнг, 2-босқичда болаларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига бағишлаб тайёрлаб келинган амалий тадқиқот шаклидаги тақдимотини баён қилиб бердилар.
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг катта залида ўқув курсини муваффақиятли битирган 25 нафар тутинган ота-оналарга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Ушбу маросимда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, Қашқадарё вилояти Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири И.Каримова, Миллий гвардиянинг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи У.Азимов, Халқ таълими бошқармаси масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, фуқароларни Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курсини муваффақиятли якунлаганлари билан табрикладилар ҳамда келгусидаги фаолиятларида уларга билдирилган ишончни оқлашларига, фидойи меҳнат олиб боришларига тилаклар билдирдилар. Тадбир сўнггида иштирокчилар эсдалик учун расмга тушдилар.