Жорий йилнинг 25 апрелдан 7 майга қадар Фарғона вилоятида вояга етмаган болаларни васийлик, ҳомийлик ва патронатга олган ва олиш истагида бўлган тутинган ота-оналарга зарур ҳаётий билимлар бериш мақсадида ўқув-курслари ташкил этилди.
Ўқув курслари якунида ота-оналарнинг вояга етмаган болалар билан ишлашда янги психологик методлардан фойдаланиш, болалар ўртасида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишини олдини олиш юзасидан эгаллаган билимлари синовдан ўтказилди. 2 ҳафта давомида малака оширган ва ўқув курсини муваффақиятли якунлаган 24 нафар тингловчиларга масъуллар томонидан сертификатлар топширилди.