Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш”кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Наманган вилоятида жорий йилнинг 9-21 январь кунларига мўлжалланган тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курси бўйича сайёр машғулотлари бошланди.
Машғулотнинг дастлабки кунида тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курсида ўқиш истагини билдирган фуқароларнинг эмоционал руҳий барқарорлигини аниқлашга қаратилган психологик ташхислаш ишлари амалга оширилди. Унга кўра, эмоционал руҳий барқарорлик даражалари махсус методикага асосан фуқароларнинг безовталик, фрустрация, агрессивлик, ригидлигига кўра аниқланади. Мазкур эмоционал руҳий барқарорлигини аниқлашга қаратилган психологик ташхислаш натижалари бўйича фуқаролар тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курсида ўқиш имкониятини қўлга киритадилар.