Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардийси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник F.S.Yusupov, Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник U.K.Yo'ldoshov ва Қўриқлаш бошқармаси тарбиявий-мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи O.Q.Komiljonovlar ташриф буюриб, ўзларининг бой тажрибалари ва билимлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир давомида:
Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хавфсизлик тизимига оид масалалар, келажакда тарбиявий ишлар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир жараёнида мактаб ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар.