Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ташаббуси билан Сергели туманидаги 266-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Учрашувда Миллий гвардия фахрийлар кенгаши аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Учрашув давомида фахрийлар ўз ҳаётий тажрибалари ва ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, Ватан ва халқ олдидаги бурчни сидқидилдан адо этиш борасида ўз тавсияларини бердилар.