Куни кеча Термиз шаҳридаги Санъат саройининг ёзги саҳнасида дизайнерларнинг "Миллий ва замонавий" либослар намойиши бўлиб ўтди. Унда барча ёш дизайнерлар, иқтидорли ёшлар қатори Термиз шаҳридаги Давлатовлар, Амоновлар ҳамда Холиқовлар оиласидаги ўғил-қизлар ҳам фаол иштирок этди.
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Кўргазма ёш ижодкорларининг ўзига хос ёндашувлари йиғилганларнинг эътиборини тортди.
Тадбир якунида барча фаол иштирокчиларга, дизайнерларга ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва ташаккурномалар тақдим этилди.