Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Бухоро шаҳридаги Жўраев, Асатуллаев ҳамда Очиловлар оиласининг қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимининг талаб даражасида эканлиги кўздан кечирилиб, болажонлар учун етарли шароит яратиб берилганлиги алоҳида назоратга олинди.
Шу билан бирга, оилаларга электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви, кўмир ёқилғиси ҳамда бошқа масалалар бўйича келиб тушадиган мурожаатларни тезкорлик билан бартараф этиш борасида исталган пайтда масъуллар билан боғланиш мумкинлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.