Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Наврўз айёмини жиддий тайёргарлик билан кутиб олишди: улар шеърлар ёд олди, рақсга тушиш билан бирга қўшиқлар айтишни ўзлаштирди, шунингдек, миллий либослар танлашди, биноларни безатишди ва анъанавий баҳор таомларини тайёрлашни ўрганишди.
Шу билан бир қаторда , ўғил-қизлар байрамга Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини таклиф этиб, уларга ўз маҳорати ва жисмоний тайёргарлигини кўрсатишни орзу қилишган эди. Умуман олганда, болалар очиқ ҳавода тадбир ўтказишни режалаштиришган, шунинг учун ёмғир қачон тўхташини ва қуёш чиқишини кутишган. Ва ниҳоят, уларнинг истаги амалга ошди: об-ҳаво жуда яхши эди. Байрам улар режалаштирганидек ўтди. Ҳарбий хизматчилар ҳам тадбирга ташриф буюриб, барча иштирокчиларга байрам совғаларини улашди.