Об-ҳаво синоптиклари тахмин қилганидек бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, жойларда қор ҳам ёғмоқда. Бухоро вилоятидаги оилавий болалар уйлари эса иссиқ ва шинам. Иситиш тизимлари ҳолати ҳақида Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар Бухоро вилояти бўйича бошқармалари олдиндан ўйлашмоқда.
Оилавий болалар уйларини куз-қиш фаслига тайёрлаш ўз вақтида бошланди. Иситиш тизимлари ва бошқа қўшимча ускуналар текширилди. Ёнғин хавфсизлиги ва табиий газнинг зарарлари бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. Болаларга ва уларнинг ота-оналарига носоз электр жиҳозлардан фойдаланиш ҳамда электр ўтказгич симларининг ҳолатига бепарволикнинг оқибати нималар билан тугаши тўғрисида тушунтирилди. Шунингдек, гвардиячилар болалар ва ота-оналар билан дилдан суҳбатлашиб, аҳволлари тўғрисида сўраганда болалар “Уйимиз иссиқ ва шинам дея жавоб беришди”.
Бундан ташқари, “Ташвиш” сигналининг ҳолати текширилиб, у қандай ишлаши тўғрисида тушунтирилди.