Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудири Зарифахон Алихўжаева, бир қатор ҳамкор идора ва ташкилотлар вакиллари 23-сонли мактабда қирқ йилдан буён таълим бериб келаётган Ҳалимахон Нурматованинг хонадонига ташриф буюрди.
Ҳалимахон она ҳаётини ўқувчиларисиз, фарзандларсиз тасаввур қила олмайди. Унинг болаларга бўлган меҳр-муҳаббати шу қадар кучлики, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тизими тубдан янгиланганидан сўнг, қаҳрамонимиз “Мурғак қалб” ва “Меҳрибон қалб” номли иккита Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди ва 16 нафар болажонларни ўз тарбиясига олди.
Меҳмонлар Ҳалима онани 40 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, ўзларининг эзгу тилакларини изҳор қилишди.