Анъанага кўра, Янги йил байрами арафасида Болалар психологияси маркази ва Миллий гвардия ҳамкорлигида “ Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун қизиқарли тадбир ташкил этилди. Бу сафар ог
ил-қизларга қизиқарли касблар оламига саёҳат уюштирилди.
Болалар психологияси маркази мутахассислари ва уларнинг ушбу турдаги тадбирни ўтказишдаги доимий ёрдамчилари – M.V.Lomonosov номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали талабалари байрамни нафақат қизиқарли, балки фойдали ўтказишга ҳаракат қилишди.
Тадбирни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари очиб бердилар, улар қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларида чаққонлик, кучли жисмоний тайёргарлик ва қўл жанги маҳоратини намойиш этишди. Шундан сўнг, иштирокчилар ва меҳмонлар эътиборига «Марварид» хореографик студияси ҳамда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази хонандаси, машҳур “Х- Фастор” шоусининг ўзбек тилига мослаштирилган версияси ғолиби Давронбек Абдусаломовларнинг мусиқий чиқишлари ҳавола этилди.
Ва ниҳоят, келажакка саёҳат лойиҳасига старт берилди. Ахир тарбияланувчиларни турли касблар билан таништириш ва, эҳтимол, уларни келажакда ўз касбини танлашларига йўналтириш ташкилотчиларнинг айни мақсади эди.
Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг ёрқин безатилган залида болалар Миллий гвардия ходими, ошпаз, шифокор, қўғирчоқбоз, рассом-дизайнер, архитектор, флорист, визажист, стилист, шунингдек, актёрлик асосларини ўрганиб, робототехника соҳасида ўз имкониятларини синаб кўришди. Ўғил-қизлар касбини яқинда эгаллаган ва узоқ йиллик тажрибага эга ҳақиқий мутахассислардан билим олишди. Гвардиячилар болаларга ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усулларини ўргатишди. Пойтахт ресторанларидан бирининг тажрибали ошпази раҳбарлигида болалар байрам дастурхони учун газак, тортлет, тўғралган мева ва сабзавотларни чиройли безашни кўрсатиб берди. Амалиётчи шифокор ўзи томонидан махсус ишлаб чиқарилган «ускуналар» ёрдамида лапароскопия қандай амалга оширилишини кўрсатди ва шу билан бирга ёмон одатлар ва соғлом турмуш тарзига эътиборсизлик оқибатлари ҳақида гапириб берди. Арт-студиянинг рассом-дизайнери гуашь билан расм чизиш бўйича маҳорат дарсини ўтказди. Албатта, расмларнинг мавзуси Янги йил ва у билан боғлиқ белгилар бўлди. “Тошкент гуллари” дўконининг флористлари гулдаста ясаш қоидалари ҳақида гапириб беришди. «Оллеэ» косметика компанияси вакиллари болаларга байрамона бўяниш ва ёрқин имидж яратиш санъатини ўргатишган бўлса, робототехника тўгараги ўқитувчилари эса болаларга ажойиб совға бўлиши мумкин бўлган мини-вентилятор, стол маятник ва бошқа оддий, аммо ноодатий ўйинчоқлар кўринишида мустақил равишда сувенирлар ясашни кўрсатишди. Тошкент архитектура-қурилиш институтининг 4-курс талабаси меъморлик касби ҳақидаги маърузаси билан болаларни ҳайратга солди, унинг раҳбарлигида болалар ҳар хил бино ва иншоотларни лойиҳалаштирди. S.A. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент шаҳар филиалининг 3-курс талабалари актёрлик санъати сирлари билан ўртоқлашди. Ўзбек миллий қўғирчоқ театри актрисаси, Давлат санъат ва маданият институти 4-курс талабаси билан биргаликда қўғирчоқларни бошқариш бўйича маҳоратларини намойиш этиб, қўғирчоқбозлик тарихи, қўғирчоқларни яратиш жараёнлари, актёрлар учун ниқоблар яратиш ҳақида суҳбатлашишди. Дарвоқе, институт талабаси 22-сонли Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси.
Қизиқарли тадбирлардан сўнг, болалар Сеҳргар билан учрашув, Қорбобо ва Қорқизнинг байрам дастури, шунингдек, рақс кечаси ва, албатта, узоқ кутилган совғалар билан бўлишди.