Бухоро вилоятидаги оилавий уйлар фарзандларининг “Бухоро-Варнет” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси иссиқхона мажмуасига саёҳати таассуротларга бой бўлди. Болаларга мутахассислар “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси ва ушбу иссиқхона мажмуасини ташкил этиш, шунингдек, гидропоника технологияси, яъни помидор етиштиришда фойдаланиладиган тупроқсиз, озуқавий эритмалардан фойдаланган ҳолда ўсимликларни етиштириш ҳақида сўзлаб беришди. Улар иссиқхона ҳақидаги маълумотлардан экология ва табиатга ҳурмат, сувни тежаш ва мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига кўплаб замонавий технологияларнинг жорий этилаётганини билиб олишди.
Голландияда қурилган намуналар бўйича бунёд этилган иссиқхона болаларда катта таассурот қолдирди. Республикамиздаги ягона шундай иссиқхона хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига жалб этмоқда. Болалар ховуздаги гўзал балиқларни, тепада ёрқин патлари учаётган қушларни томоша қилишиб, уларнинг сайрашини тинглашди. Ажойиб иссиқхонага экскурсия болаларда агросаноат мажмуаси, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига бўлган қизиқишини оширди.