Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз тадбирини шундай номлаб, концерт дастурини Хотира ва қадрлаш кунига бағишлади. Ёшлар дунё, Ватан ва юрт ҳимояси, юртдошларининг тинчлиги ва бахт-саодати йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар ҳақида қўшиқлар куйлаб, ифодали шеърлар ўқишди.
Ўқитувчилар мактаб ўқувчиларига рақслар гулдастаси ва театрлаштирилган саҳна асарларини тайёрлашда, репертуар танлашда ёрдам беришди. Концертга таклиф этилган меҳмонлар, жумладан, ҳокимият вакиллари, 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ёш истеъдод соҳибларини олқишлар билан қўллаб-қувватлашди.