Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда Президент раҳбарликларида олиб борилаётган сиёсатнинг бир қисми бўлиб турибди.
Бу тоифадаги болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш мақсадида, уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатда турган 7 нафар меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган чин етим болаларга замонавий таъмирланган, тўлиқ жиҳозланган уй-жойлар топширилди.
Тадбирда, туман ҳокими Б.Жабборов, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотларидан вакиллар иштирок этишди.
Манба: УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ