Болалар учун турли спорт ўйинлари, маънавий-маърифий суҳбатлар ва ҳарбий-амалий машғулотларга оид кўргазмалар намойиш этилди.
Тадбир ёшларда ватанга муҳаббат, фидойилик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳамда уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.