Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси дала-ўқув майдонида Навоий вилоятидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари бир кунлик бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотларини ўтаб, қуролдан амалий ўқ отиш машқини бажаришди.
Дала ўқув майдонининг турли ўқув нуқталарида округ қўмондонлиги, малакали офицер ва сержантлар раҳбарлигида юқори синф ўқувчиларининг жанговар қуроллар билан муомала қилишни, улардан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича машғулотлар ташкил этилди.
Биринчи маротаба қуролдан амалий ўқ отиш машқларини бажарган ёшлар 100 метр узоқликда турган нишонларга қарата 3 донадан ўқ узиб, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанидан олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.