Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Мадғоиповлар оиласи фарзандлари Қўқон шаҳар Яккатут МФЙ Тўққизбулоқ маҳалласида яшовчи, 1920 йил 20 январда туғилган Раҳимов Усмонжон хонадонига "9-май Хотира ва қадрлаш куни" байрами билан табриклаш учун ташриф буюрди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, уруш фаҳрийси Раҳимов Усмонжон ота иккинчи жаҳон уришига 1945 йил кетиб 1948 йил қайтган ва шу даврда пулемётчи ҳамда разведкачи бўлиб хизмат қилган. Ҳозирда Усмонжон ота 7 нафар фарзанднинг отаси.
Суҳбат давомида отахон ўзининг уриш давридаги олиб борган хизматлари, сафдошлари тўғрисида сўзлаб, уларнинг суратлари билан барчани таништирди.
Шу билан бир қаторда, Болажонлар томонидан Усмонжон отага бағишлаб ўқилган ифодали шеърлар ва дил изҳорлари тадбирга ўзгача файз бағишлаб, барчага байрамона кайфият улашди.