Пойтахтимиздаги "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари вакиллари билан биргаликда 95 ёшни қаршилаган Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси Афанасий Данилович Иванов ва фашизм устидан қозонилган ғалабадан бир ой муқаддам туғилган Вера Анатолевна Журавская хонадонига ташриф буюришди.
21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзлари Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ўша мудҳиш йилларда туғилганларни зиёрат қилиш ташаббуси билан чиқиб, фахрийларга совғалар, гуллар ҳамда табрикномаларни танладилар. Шу билан бир қаторда, тадбир давомида болажонлар уруш йиллари, тинчлик ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги шеър ва қўшиқлар куйлашди.
Учрашув дўстона ҳамда жуда илиқ муҳитда бўлиб ўтди.