Пойтахтимиздаги 21-сонли Меҳрибонлик уйининг уч нафар тарбияланувчиси оила ва уй-жойга эга бўлди. Мазкур қувончли воқеага яъни оиланинг бирлашишида Тошкент шаҳар ҳарбий прокуратураси ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг биргаликдаги ҳаракатларининг ўрни каттадир. Натижада, қиз ва унинг икки нафар укаси ўз холаси бағридан жой олди. Меҳрибонлик уйи тарбиячилари, дўстлари билан хайрлашар экан, ўсмирлар уларни ҳеч қачон унутмасликка ваъда беришди ва бошқа ўқувчиларга ҳам тезроқ оила муҳитига қайтишларини тилашди.