Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Маъруфова Гулнора Махмудовна Қорақалпоғистон Республикасини Тахиатош туманига ташрифи давомида кўп йиллар давомида 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбиячи бўлиб, ўтган йилнинг сентябрь ойида икки қиз ва уч ўғилни тарбиясига олган Бекзод Муратбоевич ва Дилдора Бахтияровналар хонадонига ташриф буюрди.
Бугун турмуш ўртоқларнинг уч фарзанди ва уларнинг беш нафар янги фарзанди иноқ ва мустаҳкам оилада истиқомат қилади.
Г.Маъруфова болаларнинг яшаш шароити билан танишди, ўқув йилини қандай якунлагани, кундалик муаммолари билан қизиқди.