Хусусан, Меҳрибонлик ва болалар уйлари фаолияти тугатилиб, мазкур муассасалардаги тарбияланувчилар оилавий болалар уйларига, васийликка, ҳомийликка ва ота-онаси тарбиясига қайтариб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг топшириғига асосан, вилоят Болалар уйи фаолияти тугатилиши муносабати билан 7 нафар (4 нафар ўғил ва 3 нафар қиз) тарбияланувчилар Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Болалар уйига кўчирилди. (жорий йил 15 ноябрь ҳолатида 9 нафар тарбияланувчи мавжуд эди. 2 нафари оила тарбиясига берилган).
Маълумот ўрнида, 1991 йил 30 декабрда ташкил этилган Бухоро вилояти Болалар уйи 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил август ойи ҳолатида 52 нафар тарбияланувчи бўлган. Эндиликда муассаса ўз фаолиятини якунлади.
Манба: УзА